О Комитете

 
Государственный Комитет по архитектуре и строительству Републики Узбекистан является государственным органом занимающимся проведением государственной политики в области строительства и градостроительной деятельности. подробно...
 
 

 
 

АВТОРИЗАЦИЯ

Логин:
Парол:
 

 

ИНФОРМАЦИЯ

 
 

Погода

 

 

 

 
 

НОВОСТИ

 

Подробная информация

Ноябрь, 2009

ЗАМОНАВИЙ АРХИТЕКТУРА ВА ШАҲАРСОЗЛИК

ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА ҚИШЛОҚ АҲОЛИ

ПУНКТЛАРИНИ ҚИЁФАСИНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚИШЛОҚ ТУРМУШИНИНГ СИФАТ ДАРАЖАСИНИ

ЯНАДА ОШИРИШ ДАВР ТАЛАБИ

 Тохтаев А.Р., Ўзбекистон Республикаси

“Давархитектқурилиш” қўмитаси раиси ўринбосари

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2009 йилни «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» деб эълон қилинганлиги барчамизни олдимизга ниҳоятда маъсулиятли вазифаларни қўймоқда.

 

Бу – замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талаблардан келиб чиқиб, намунали лойиҳалар ишлаб чиқиш ва қўллаш, қишлоқ қурилиши кўламини ошириш ҳамда уни индустриаллаштириш, қишлоқ жойларда маҳаллий хом-ашё ва меҳнат ресурсларидан кенг фойдаланган ҳолда янги ва замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқишни ташкил этиш асосида уй-жой, ижтимоий ва маиший ҳамда маданий объектлар қурилишидан, автомобиль йўлларининг ҳолатини, транспорт ва коммуникация хизматларини яхшилашдан, умуман қишлоқ аҳоли пунктларининг қиёфасини ўзгартиришдан ва пировардида қишлоқ турмушининг сифат даражасини янада оширишдан иборат.

 

Қишлоқларимизни ҳар томонлама ривожлантириш ва обод этиш, мавжуд ижтимоий муаммоларни ечиш учун «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили»га бағишланган махсус Давлат дастури тасдиқланди.

 

Дастурда қишлоқ қиёфасини сифат жиҳатдан яхшилаш, ривожланиш ва архитектура режа асосида қурилиш бош схемаларига мувофиқ қишлоқ аҳоли ҳудудлари қурилиши, қишлоқдаги турар-жой ва ижтимоий соҳа объектлари намунавий лойиҳалар бўйича барпо этилишини назарда тутувчи қишлоқ аҳоли ҳудудларининг архитектуравий режалаштирилишини ташкил этиш ва қишлоқ қурилишини лойиҳалаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш.

 

Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини янада ривожлантириш асосида қишлоқдаги турмуш сифатини ошириш, қишлоқ аҳоли ҳудудларини транспорт коммуникациялари, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, айниқса, бориш қийин бўлган ва олис қишлоқ аҳоли ҳудудлари – телекоммуникация тармоқлари ва почта алоқаси билан қамраб олинишини ошириш.

Мамлакатимизнинг ўзида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, йиғма конструкциялар ва маҳаллий материаллардан фойдаланган ҳолда қишлоқда объектлар қуришнинг индустриал ва йиғма технологияларини жорий этиш;

Қишлоқларимизни мавжуд энергия ва газ таъминоти объектларини реконструкция қилиш ва шундай янги объектлар қуриш ҳисобига зарур энергетика ресурслари билан узлуксиз ва кафолатли таъминлаш бўйича шарт-шароитлар яратиш.

Белгиланган вазифалар орасида қишлоқларимиз ҳаёт сифатини тубдан юксалтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш принципиал муҳим ва ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Бунинг учун қишлоқ аҳоли ҳудудларини маънавий жиҳатдан лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини ташкил этиш, ҳудудларни меъморий-лойиҳавий қурилиши бўйича бош режаларни ишлаб чиқилишини таъминлаш, минтақаларнинг иқлими, демографик ҳолати ва бошқа шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ уйлари ва ижтимоий иншоотларни унификация қилинган намунавий лойиҳаларини тайёрлаш, айниқса, жорий йилда қишлоқ жойларида 7100 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилишини таъминлаган ҳолда 2009-2015 йиллар мобайнида намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларида якка тартибда уй-жой қуришни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилиши лозим. Хусусан, қишлоқ аҳоли ҳудудларини архитектура жиҳатдан режалаштиришни ташкил этиш ва қишлоқ қурилишини лойиҳалаштиришни тубдан яхшилаш вазифасини бажариш учун махсус маъсуляти чекланган жамият лойиҳа қидирув институти «Қишлоқкурилишлойиҳа» ташкил қилинди.

Қишлоқ аҳоли ҳудудларидан якка тартибдаги уй-жой қурилишида шаҳарсозлик қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида, қишлоқда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда, қишлоқ аҳолисига соддалаштирилган тарзда имтиёзли кредит ажратиш механизмни ташкил этиш учун янги, замонавий қурилиш материаллари ва конструкциялари ишлаб чиқарадиган, йиғма, композицион ва майда блокли конструкциялардан фойдаланган ҳолда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқда объектлар қуришнинг индустриал ва йиғма технологияларини жорий этадиган барча мулкчилик шаклидаги корхоналарга, шу жумладан «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси ва «Ўзавтойўл» давлат акциядорлик корхоналарига кредит бериш ва комплекс тарзда банк хизматлари кўрсатиш учун «Қишлоққурилишбанк» акциядорлик тижорат банки ташкил қилинди.

Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, бир қатор вазирликлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамкорлигида мавжуд қишлоқ аҳоли пунктлари 2009 йил 1 январ ҳолати бўйича ялпи рўйхатдан ўтказилди.

Рўйхатдан ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, мавжуд қишлоқ аҳоли пунктларини объектив баҳолаш, бугунги аҳволини кенг қамровда ўрганиб чиқиш ҳамда келажакда қишлоқ аҳоли пунктларининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ аҳоли пунктлари ва ҳудудларни ривожлантиришнинг бош режалари ва ҳудудларни архитектура-режа асосида қуриш лойиҳалари билан босқичма-босқич таъминлаш дастурини ишлаб чиқишдан иборат.

 


НАЗАД


Все права защищены 2007-2009 © Госархитектстрой Республики Узбекистан