|
ЗАМОНАВИЙ АРХИТЕКТУРА ВА ШАҲАРСОЗЛИК
ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА ҚИШЛОҚ АҲОЛИ
ПУНКТЛАРИНИ ҚИЁФАСИНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА
ҚИШЛОҚ ТУРМУШИНИНГ СИФАТ ДАРАЖАСИНИ
ЯНАДА ОШИРИШ ДАВР ТАЛАБИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти
томонидан 2009 йилни «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги
йили» деб эълон қилинганлиги барчамизни олдимизга
ниҳоятда маъсулиятли вазифаларни қўймоқда.
Бу
– замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талаблардан келиб
чиқиб, намунали лойиҳалар ишлаб чиқиш ва қўллаш, қишлоқ
қурилиши кўламини ошириш ҳамда уни индустриаллаштириш,
қишлоқ жойларда маҳаллий хом-ашё ва меҳнат ресурсларидан
кенг фойдаланган ҳолда янги ва замонавий қурилиш
материалларини ишлаб чиқишни ташкил этиш асосида уй-жой,
ижтимоий ва маиший ҳамда маданий объектлар қурилишидан,
автомобиль йўлларининг ҳолатини, транспорт ва
коммуникация хизматларини яхшилашдан, умуман қишлоқ
аҳоли пунктларининг қиёфасини ўзгартиришдан ва
пировардида қишлоқ турмушининг сифат даражасини янада
оширишдан иборат.
Қишлоқларимизни ҳар томонлама
ривожлантириш ва обод этиш, мавжуд ижтимоий муаммоларни
ечиш учун «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили»га
бағишланган махсус Давлат дастури тасдиқланди.
Дастурда қишлоқ қиёфасини сифат жиҳатдан
яхшилаш, ривожланиш ва архитектура режа асосида қурилиш
бош схемаларига мувофиқ қишлоқ аҳоли ҳудудлари қурилиши,
қишлоқдаги турар-жой ва ижтимоий соҳа объектлари
намунавий лойиҳалар бўйича барпо этилишини назарда
тутувчи қишлоқ аҳоли ҳудудларининг архитектуравий
режалаштирилишини ташкил этиш ва қишлоқ қурилишини
лойиҳалаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш.
Ишлаб чиқариш ва ижтимоий
инфратузилмасини янада ривожлантириш асосида қишлоқдаги
турмуш сифатини ошириш, қишлоқ аҳоли ҳудудларини
транспорт коммуникациялари, тоза ичимлик суви билан
таъминлаш, айниқса, бориш қийин бўлган ва олис қишлоқ
аҳоли ҳудудлари – телекоммуникация тармоқлари ва почта
алоқаси билан қамраб олинишини ошириш.
Мамлакатимизнинг ўзида қурилиш
материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, йиғма
конструкциялар ва маҳаллий материаллардан фойдаланган
ҳолда қишлоқда объектлар қуришнинг индустриал ва йиғма
технологияларини жорий этиш;
|